French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўксик қалбларга меҳр улашилди
18:04 / 2023-12-05

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси билан ҳамкорликда Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида маданий-маънавий тадбир ташкил этилди.

“Меҳр улашайлик” лойиҳаси доирасида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилди. 

Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди. 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий протез-ортопедия мосламалари билан таъминлаш ҳамда реабилитация қилиш муассасалари ускуналарини модернизация қилиш, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда уларга ғамхўрлик қилувчи фуқароларга давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёзлар бериш, уларнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ишлари амалга оширилади. 2022– 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини 60 фоизга етказиш белгиланган. Мазкур қарор асосида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. 

[gallery-14907]

Лойиҳанинг мақсади партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, дастурий вазифаларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ногиронлиги бор шахслар ижтимоий ҳаётга интеграция қилиниши, улар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканини доимо ҳис қилишига эришишдан иборат. Иштирокчилар интернат уйининг моддий-техник таъминоти, тиббий хизматлар, яратилган шароит ва бу ерда истиқомат қилувчи аёллар томонидан яратилган қўл меҳнати намуналари билан яқиндан танишди. Интернат уйида даволанаётган хотин-қизларга байрам совғалари топширилди. 

Аёллар интернат уйи директори Лидия Ким Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши фаоллари ҳамда депутатларга миннатдорлик билдирди. Партия вакиллари билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлигини, биргаликда турли тадбирлар ўтказилиб келинаётганини қайд этди. 

Маданий-маънавий тадбир концерт дастури билан давом этди. 

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/4FoD3kFNc7g" title="Ўксик қалбларга меҳр улашилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари