Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оксфорд унивeрситeти профессори андижонлик талабаларга маъруза ўқиди
10:27 / 2023-04-05

Буюк Британиянинг Оксфорд университети профессори Александер Моррисон Андижон давлат университетида бўлди.

Маълумки, Оксфорд университети дунёдаги энг нуфузли ва узоқ тарихга эга университетлардан бири ҳисобланади. Қарийб 900 йил аввал ташкил этилган мазкур олий таълим муассасаси бугун жаҳон университетлари рейтингида THE тизими бўйича 1-ўринни,  QS бўйича 4-ўринни эгаллаб турибди. Айни кунда ўзининг йирик инфратузилмасига эга университетда аниқ, гуманитар, ижтимоий  фанлар, бизнес, юриспруденция, тиббиёт ва технология йўналишларида минглаб талабалар таҳсил олди.  

[gallery-11278]

Оксфорд университети профессори Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев билан учрашди. Икки университет ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирди.  

Учрашув доирасида Буюк британиялик олим университет фаолияти, ўқув жараёнлари, талаба-ёшларга яратилган шароитлар билан танишди. Андижон давлат университетида олиб борилаётган ишлар, университетнинг имкониятлари меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.  

Профессор Александер Моррисон университет тарих факультетининг 3-4-босқич талабаларига “Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши” ва “Марказий Осиёда инглиз-рус рақобати” мавзуларида маъруза ўқиди. Маъруза бўйича ўқитувчи ва талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди, машғулотлар олиб боришдаги тажрибалари билан ўртоқлашди.  

Шундан сўнг профессор Александер Моррисон Андижон давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари” хотираси музейида бўлди. Музей директори, тарих фанлари доктори, профессор Рустамбек Шамситдинов билан суҳбатлашди. Юртимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлидаги машаққатли курашлар, ана шу йўлда жон фидо қилган аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти  акс этган фотокўргазмалар билан танишди.  

Профессор Александер Моррисон университет раҳбарияти билан келгусида тарих фани йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича  келишиб олди.  

Ф. Убайдуллаев,  

З.Умрзоқов (сурат),  

ЎзА