Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Округ комиссияси аъзоларининг вазифалари белгилаб олинди
13:25 / 2023-03-27

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 7-Самарқанд округ комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни округ комиссияси раиси Фармон Тошев бошқарди. Олий Мажлис палаталарининг қарорларига кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказилади. Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 16 мартдаги қарори билан референдумни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараси доирасида 14 та референдум округи тузилди.  

Жумладан, Самарқанд вилояти бўйича 7-Самарқанд округи тузилиб, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг тавсияси асосида Марказий сайлов комиссияси томонидан 2023 йил 23 март куни 21 кишидан иборат таркибда округ комиссияси тасдиқланди.  

Йиғилишда комиссия аъзоларига гувоҳномалар топширилди. “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида” ги қонун ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига асосан референдумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича округ комиссиясининг иш режаси, комиссия аъзоларининг вазифалар тақсимоти тасдиқланди. Шунингдек, тўрт кишидан иборат таркибда 7-Самарқанд округ комиссияси матбуот маркази ташкил этилди.  

Йиғилишда Марказий сайлов комиссияси томонидан шу йилнинг 24-25 март кунлари Тошкент шаҳрида округ комиссиялари раҳбарлари учун ўтказилган ўқув семинар тафсилотлари ҳақида комиссия аъзоларига маълумот берилди.  

 

Ғ.ҲАСАНОВ,  

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА