ОКМКда “Wialon” тизими 8 ойда 117 миллиард сўмни тежади
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг барча таркибий бўлинмаларида бошқарув ва технологик ишлаб чиқариш жараёнларига рақамлаштириш кенг жорий этилмоқда. Бу меҳнат самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир.
Жумладан, комбинатни 2022-2026 йилларда рақамли трансформация қилиш “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, жорий йилга режалаштирилган 50 дан ортиқ лойиҳадан 25 таси бўйича ишлар якунига етказилди. Биргина “Wialon” тизимининг жорий этилиши натижасида 8 ойда 117 миллиард сўм иқтисод қилинди.
Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва замонавий ахборот тизимларини қўллаш мақсадида жами 1700 та транспорт воситасида “GPS” мониторинги амалга оширилиб, ёнилғи назоратини бажарувчи “Wialon” тизими такомиллаштирилди. Натижада транспорт воситаларининг иш жараёнини тўлиқ таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ошиб, жорий йилнинг 8 ойида 9350 тоннадан зиёд ёнилғи (117 млрд сўм) иқтисод қилинди.
ОКМК Ахборот хизмати