Олмалиқ кон-металлургия комбинатида жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида маҳаллийлаштириш Дастури доирасида 262 та лойиҳа бўйича 1174,5 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, прогноз 104,4 фоизга бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 4 баробарни, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 92,1 млн долларни ташкил қилди.
Бунда янги лойиҳалар бўйича 951,8 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Жумладан: Марказий таъмирлаш механика заводи – 110 та лойиҳа бўйича 62,4 млрд сўмни, Ўзбекистон технологик металлар комбинати томонидан - 31 та лойиҳа бўйича 97,7 млрд сўмни, Мис эритиш заводи томонидан 16,1 млрд сўмни, 3-Мис бойитиш фабрикаси бўйича металлоконструкция 558,4 млрд сўмни, Портловчи материаллар заводида портловчи моддаларни ишлаб чиқариш 186 млрд сўмни, Конвеер роликларини ишлаб чиқариш 4 млрд сўмни ҳамда 8 та механик таъмирлаш участкалари томонидан 25,3 млрд сўмни ташкил этди.
Хисобот даврида маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотлардан 1,79 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Шатакка олиш тизими бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан комбинат томонидан аввал импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштириш мақсадида:
“Олмалиқ қуюв механика заводи” МЧЖ томонидан 9 ой якунлари бўйича 26,6 млрд сўмлик қуйма маҳсулотлар ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва хизматлар кўрсатиш бўйича ишлар амалга оширилди ҳамда 172 та иш ўрни яратилди.
“DIZEL DETAL SAVDO” МЧЖ томонидан 4,6 млрд сўмлик газли пайвандлаш учун ҳамда юқори босимга чидамли текстил қопламали резина билан қопланган Енглар етказиб берилиб бунинг ҳисобига 12 та янги иш ўрни яратилди.“AVANTEC GP” ҚК МЧЖ Германиялик ҳамкорлар билан дастгоҳлар ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари якунланди. Бугунги кунда ускуналарни олиб келиш ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Корхона томонидан январ-сентябрь ойларида 28,9 млрд сўмлик икки дона Универсал фрезерли дастгоҳи ва беш координатли рақамлаштирилган дастгоҳлар етказиб берилди.“DEUTSCHE INNOVATSION TEXNOLOGIYALAR-AGMK” ҚК МЧЖ томонидан 1,8 млрд сўмлик полипропилендан ювувчи башня ҳамда симдан маҳсулотлар етказиб берилди.
“JFM LEGA GROUP” МЧЖ томонидан 6,5 млрд сўмлик Полимер микросфералар етказиб берилди.“NADIR RABER” ХК томонидан 1,1 млрд сўмлик хар хил турдаги ременлар етказиб берилди.
ОКМК Ахборот хизмати