Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМКда илк бор нанотехнологиялар бўйича патент олинди
09:37 / 2023-11-07

Олмалиқ кон-металлургия комбинати олимлари ва мутахассисларининг навбатдаги кашфиётига ихтиро патенти берилди.

Қаттиқ қотишмаларга қўшиш учун вольфрам нано кукунини олиш усулига тақдим этилган ушбу патент 100 фоиз ОКМКга тегишли. Ушбу усул кукун металлургиясида, нано кукунларни олиш ва қўллашда фойдаланилади. Мазкур усул орқали қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш жараёнида қотишманинг мустаҳкамлиги 16 фоизга оширилади. Қаттиқ қотишмаларда энг оғир ҳолатдаги параметр бу мустаҳкамлик бўлиб, янги ихтиро юклама (босим остида) қотишмани синиб кетмаслигини олдини олади.  

Нано кукунлар қотишма ишлаб чиқаришда рекристаллизация жараёнида фаол қатнашиб, зич материалларни ишлаб чиқаришда қўлланилади. Ҳозирда ушбу ихтиро ОКМКнинг Чирчиқ шаҳридаги таркибий бўлинмасида қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда.  

ОКМК Ахборот хизмати