English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол
10:23 / 2023-11-05

Cаноат корхоналари ҳудудида “яшил белбоғ” яратиш, дала четлари ва йўллар атрофида кўчатлар экиш экологик вазиятни яхшилашга ва она табиатимизни асраб қолишга қаратишган ташаббусдир.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  ишлари ташкил этилди.

Олмалиқ шаҳри атрофидаги бўш ер майдонлари шунингдек, комбинат корхонлари атрофидаги ерларга ишлов берилиб, кўчатлар экиш учун ҳозирланди.

Икки кун давомида комбинат ишчи-ходимлари 68 гектар ер майдонига 476 000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишади.

-Ташкил этилаётган боғларимиз келажакда олмалиқликлар ва комбинат ишчи-ходимлари дам оладиган, пойтахтимиздаги истироҳат боғларидан қолишмайдиган  масканларига айлантирилади. Ҳар бир боғда барча шароитлар яратилади. Мақсадимиз -Олмалиқ шаҳрини яшил ҳудудга айлантириш, - дейди ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов. – Бугун амалга ошираётган ишларимиз келажак авод учун, ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга  хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, комбинатнинг барча корхонларида бугун яшил белбоғ яратишга катта эътибор қаратилган. Биргина Саноат темирйўл транспорт бошқармасининг 3-темирйўл цехида 25 сотихли боғ ва иссиқхона барпо этилган. Боғбон Яшин Норматов томонидан мазкур боғда 50 туп беҳи,иссиқхонада эса  55 туп лимон, 10 туп апельсин ва мандарин каби цитрус мевалар ва турли хил гул кўчатлари ўстирилмоқда. Хаттоки, қирол банани ҳам илк бор етиштирилиб, бу йил ҳосилга кирган.

ОКМК Ахборот хизмати