Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК волейболчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашиш учун Таиландга жўнаб кетди
10:07 / 2021-10-04

Шу йилнинг 8-15-октябрь кунлари Таиланднинг Нахон Ратчасима шаҳрида волейбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.

Унда Ўзбекистон чемпиони сифатида Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг ОКМК жамоаси иштирок этади.

Вакилларимиз клублар ўртасидаги қитъа чемпионатига Туркия орқали 13 нафар спортчи, уч нафар мураббийлар штаби вакиллари ҳамда делегация раҳбари бошчилигида жўнаб кетишди.

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, мусобақада жами 10 та клуб икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради.

ОКМК жамоаси «Б» гуруҳида Эроннинг “Сиржан Фулад”, Қатар чемпиони «Ал-Араби», Таиланднинг «Даймонд» ҳамда Филиппин вакили “Ребиско Филиппинес” клублари билан ўзаро мусобақалашади.

«А» гуруҳидан эса “СEБ Спортс Клуб” (Шри-Ланка), «Буревестник» (Қозоғистон), “Казма Спорт Клуб” (Қувайт), “Саут Гас Клуб” (Ироқ) ҳамда “Нахон Ратчасима” (Таиланд) жамоалари ўрин олган.

ЎзА