Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: тежамкорлик – муҳим вазифа
12:09 / 2023-12-19

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида энергия ресурсларини тежаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, комбинат таркибий бўлинмаларида жорий йил учун энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича 43 ташкилий-техник чора-тадбирлар амалга оширилди. Уларни қўллаш натижасида жорий йилда 15,2 миллион кВт.соат электр энергияси, 3,9 миллион м3 табиий газ ва 1,37 минг тонна нефть маҳсулотлари тежалди.

Шунингдек, комбинат объектларини электр энергияси билан таъминлаш учун жорий йилда ишга туширилган умумий қуввати 750 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларида 2023 йил давомида 630 минг кВт.соат кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шу билан бирга 2023 йилда умумий қуввати 9 041 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини лойиҳалаш, ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш, ишга тушириш шартлари асосида қуриш учун комбинат ва “OGMA Pojects” МЧЖ ўртасида тегишли шартномалар тузилди. Бунда комбинатнинг жами 30 дан зиёд объектларида (8 062 кВт ишлаб чиқариш объектлари, 979 кВт ижтимоий объектларда) қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилиши кўзда тутилган. 

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 6 200 минг кВт.соат (6,2 млрд. сўм) электр энергияси тежалишига эришилади. 

ОКМК Ахборот хизмати