Футбол бўйича Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган «Олимпик» – «ОКМК» ўйиннинг 82-дақиқада Хуршид Ғиёсов пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Ўйин давомида бир қатор ҳар икки жамоада ҳисобни ўзгартириш учун қулай вазиятлар туғилган бўлсада, ҳисоб ўзгармади.
11-турнинг сўнгги ўйинида «Локомотив» ўз майдонида «Динамо»га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мазкур учрашувлардаги натижадан сўнг Суперлига жадвалида ҳам кутилмаган ўзгаришлар рўй берди. Жумладан, «ОКМК» 12-тур олдидан очколарини 20 тага етказиб олди ва мусобақа пешқадамига айланди. «Насаф» эса кутилмаган мағлубият эвазига 19 очко билан иккинчи ўринга тушиб қолди. «Навбаҳор» ва «Нефтчи» клублари 18 очко билан 3-4 поғонани эгаллади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, «Насаф», «Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари «ОКМК»га нисбатан битта ўйин кам ўтказган. Бу дегани ушбу уч жамоада ҳали чемпионлик шоҳсупасига кўтарилиш имконият мавжуд.

Кечаги ғалабадан сўнг, «Сўғдиёна»нинг очколари 17 тага етди ва бешинчи ўринда қолди. «Пахтакор» эса 16 очко жамғариб, 6-ўринга кўтарилди. «Андижон» 15, «Динамо» ва «Сурхон» 13, «Олимпик»12 очко билан кучли ўнликни якунлади. «Қизилқум» 11 ва «Локомотив» жамоаси 9 очко билан 11-12-ўринда бораётган бўлса, «Бунёдкор» 7, «Металлург» эса 6 очко билан қуйи поғоналарда бормоқда.

Ҳозирда Суперлига баҳсларида Лупче Дориев 9 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалини бошқариб бормоқда. Унинг ортидан Тома Табатадзе 8 та, Зоран Марушич ва Драган Черан 5 та гол билан таъқиб этиб бормоқда. «Андижон» жамоаси аъзоси Бектемир Абдуманнонов ўтган 11 турда жами 7 маротаба ассист қилди ва ҳозирда ушбу йўналиш бўйича чемпионатда унга тенг келадиган футболчи топилмаяпти.
Маълумот ўрнида, эртага 19 июнь куни Суперлиганинг 12-тур учрашувлари бошланади. Ушбу турнинг илк ўйини «Сурхон» – «Металлург» ўртасида бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,ЎзА