Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: сарҳисоб ва истиқбол
10:44 / 2023-07-14

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида биринчи ярим йиллик натижалари бўйича барча ишлаб чиқариш прогнозлари бажарилди.

Жумладан, қиймати 15 триллион сўмдан зиёд бўлган товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, белгиланган прогноз 103,9 фоизга бажарилди. Руда қазиб олиш вазифаси 100 фоизга,  концентратда мис металли 105,2 фоизга уддаланди  Мис хом ашёсини ишлаш бўйича 104,7 фоизлик ўсиш суръатига эришилди. Бундан ташқари, мис купороси, эмалланган мис сим, техник селен ва теллур, перреннат аммоний, палладий кукуни, молибден 3 оксиди каби маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш прогнозлари ҳам бажарилди.  

Тасдиқланган инвестиция дастури бўйича олти ойда 454,2 миллион доллар ўзлаштирилди. Бу прогнозга нисбатан 107,6 фоизни ташкил этади. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 131 лойиҳа бўйича амалда 169,1 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, прогноз (146,4 млрд сўм) 115,5 фоизга бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 121,6 фоизни ташкил этди.

Экспортга тўхталадиган бўлсак ,Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 361 миллион 954 минг долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди.  Белгиланган прогноз – 100,4 фоизга бажарилди.

Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 30 012 тонна мис маҳсулотлари, 17 549 тонна рух маҳсулоти экспорт қилинди. 446 тонна молибден маҳсулотлари экспорт қилиниб, прогноз кўрсаткичи 132,8 фоизга бажарилган. Шунингдек, хорижга рений, мис купороси, палладий кукуни, қўрғошин концентрати каби маҳсулотлар ҳам экспорт қилинган. Ўтган йилда комбинат маҳсулотлари экспорти географияси кенгайди. Янги бозорлар – Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал давлатларига қиймати 14,3 миллион долларлик маҳсулотлар сотилди.

Биринчи ярим йилликда бюджетга тўловлар 6 триллиард 140 миллиард 300 миллион сўмни ташкил этди .Шу ўринда комбинатнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси муддатидан аввал йиллик экспорт прогнозини бажарганини таъкидлаш жоиз.

Бирлашма меҳнат жамоасига жорий йилда молибден ва вольфрам металлари тайёр маҳсулотининг экспортини амалга ошириш бўйича 29 миллион 50 минг долларлик вазифа қўйилган бўлса, куни кеча бирлашма жамоаси қиймати 29  миллион 401минг доллардан зиёд бўлган маҳсулот экспорт қилинишига эришди. Ва йиллик белгиланган прогноз муддатидан аввал 101.2 фоизга бажарди.

ОКМК Ахборот хизмати

ЎзА