English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: қурувчилар шарафланди
15:52 / 2023-08-11

Мамлакатимизда 2017 йилдан буён август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” сифатида нишонланиб келинмоқда.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибида ҳам қурилиш соҳаси билан боғлиқ бир қатор таркибий бўлинмалар фаолият юритиб келади. Бугун сана муносабати билан комбинат бунёдкорлари учун байрам тадбири ташкил этилди.  

Тадбирда сўз олган ОКМК раҳбарияти комбинат бунёдкорлари нафақат таркибий бўлинмаларнинг қурилиш ишларида балки Олмалиқ шаҳар, Тошкент вилояти ва Республикамиздаги ижтимоий соҳа объектларини ҳам барпо этишда жонбозлик кўрсатаётганини таъкидлашди.  

“Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” муносабати билан бир гуруҳ қурувчилар турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. “Металлург” маданият саройининг ижодий гуруҳлари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.  

Маълумот учун: бугунги кунда ОКМК таркибида айнан фаолияти қурилиш соҳаси билан боғлиқ бўлган Капитал қурилиш бошқармаси, Лойиҳа ишлари бошқармаси, “Олмалиқметаллургқурилиш” трести, Ихтисослаштирилган таъмирлаш ишлари бошқармаси, Шахтақурилиш бошқармаси каби таркибий бўлинмалар мавжуд. Шунингдек, ҳар бир таркибий бўлинмада қурилиш соҳаси билан боғлиқ бўлган хизматлар фаолият юритади. Жорий йилда комбинат қурувчилари томонидан Паркент тумани Красногорск шаҳарчасида “Чотқол” маданият саройи ва Олмалиқ шаҳридаги 33-сон мактабгача таълим муассасасида капитал таъмирлаш, Олмалиқ шаҳрида ер ости ўтиш йўлагини қуриш ва кўп қаватли уйларнинг атрофида ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Шунингдек, комбинатнинг Муҳандислик мактаби ўқув ва тренинг биноларини қуришда ва Олмалиқ шаҳар туғуруқ комплексини қайта реконструкция қилишда ҳам комбинат бунёдкорлари иштирок этмоқда.  

ОКМК Ахборот хизмати