Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: олти ойда 239,3 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди
15:22 / 2025-07-09

Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан биринчи ярим йилликда маҳсулотлар экспорти бўйича барча прогнозлар бажарилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жумладан, 2025 йил январь-июнь ҳолати бўйича ОКМК томонидан 239  миллион 300 минг долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 102,6 фоизга бажарилди.

Хусусан, биринчи ярим йилликда хорижга 21338 тонна мис маҳсулотлари юборилиб, ушбу йўналишда режа 120,7 фоизга адо этилди. Шунингдек, рений, рух, кадмий, мис купороси каби маҳсулотлар экспортида ҳам прогнозлар бажарилди.

Маълумот учун: ҳозирги кунда комбинат маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда. 2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилиб, Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Португалия каби давлатларга мис катанкаси ва мис купороси каби маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

ОКМК Ахборот хизмати