Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК олимлари халқаро анжуманда ғолиб бўлди
09:58 / 2023-11-29

Айни кунларда Жанубий Кореянинг Кёнгджу шаҳрида APMA-2023 Осиё кукун металлургия бўйича 6-халқаро конференцияси ва кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 27 ноябрда ўз ишини бошлаган мазкур нуфузли тадбирда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг олимлари ва мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

KPMA – Корея кукун металлургия ва материаллар ассоциацияси (ишлаб чиқарувчилар уюшмаси) ҳамда KPMI – Корея кукун металлургия ва материаллар институти (Илмий, академик аъзолар уюшмаси) ҳамкорлигида ташкил этилган конференция ва кўргазма 30 ноябрга қадар давом этади. Кўргазмада 38 та кукун ва кукун деталларни ишлаб чиқарувчилар қатнашмоқда. Жумладан Корея, Япония, Хитой, Тайвань, Тайланд, Ҳиндистон йирик ишлаб чиқарувчилар иштирок этяпти. Конференцияда эса Корея, Япония, Тайвань, Хитой, Ҳиндистон, Тайланд, Швеция каби давлатларнинг кукун металлургия соҳаси бўйича олимлари, муҳандислари қатнашяпти. Мазкур халқаро конференция сессияларида халқаро миқёсидаги таниқли олимларнинг кукун металлургия соҳасидаги сўнгги кашфиётлари тақдим этилиб, муҳокама қилинди.  

Эътиборли жиҳати, ОКМК олимлари томонидан халқаро анжуманда “Нодир металл ва мис асосида биметалл ламинат чанглатиб сепиш нишонини ишлаб чиқиш ва хусусиятлари” ишланмаси 115 та тақдимот ичида ғолиб, дея топилди. Ушбу ишланма асосида ишлаб чиқариладиган нишон ярим ўтказгич саноатида қўлланилади.  

ОКМК Ахборот хизмати