French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК Наманганда очко йўқотди
11:27 / 2025-06-22

Футбол бўйича миллий чемпионатимизнинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва ОКМК жамоалари баҳси Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказилди.

Мезбонларнинг устунлигида ўтган ўйиннинг 6-дақиқасида Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқага келиб Гилерме Гедеш орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Шу тариқа, биринчи бўлимни муваффақиятли якунлаган “Навбаҳор” иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилишда давом этди. Натижада, 90+6-дақиқада Педро рақби дарвозасига учинчи голни урди. Ушбу ғалабадан сўнг "Навбаҳор" очколар сонини 23 тага етказиб олди ва ОКМК эса 24 очко билан 3-ўринда қолди.

Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 13-турида “Пахтакор” — “Қўқон-1912”, “Шўртан” — “Сурхон”  жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА