Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК мутахассислари инглиз тилига ўқитилади
14:03 / 2026-02-09

Бугунги кунда ОКМК нафақат Ўзбекистон, балки дунё металлургия саноатида ўз ўрнига эга бўлган йирик гигантга айланиб бормоқда. Бундай юксалиш замирида эса хорижий тилларни билиш комбинат мутахассисларига кўплаб имкониятларни тақдим этади.

Хусусан, ОКМКга келган Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси масъул ходимлари ва “World Learning” ташкилоти мутахассислари ҳамда комбинат масъуллари ўртасида ўтказилган учрашувда ҳам келгусида комбинат мутахассисларини инглиз тилига ўқитиш масалалари муҳокама этилди. 

Мазкур учрашувда тоғ-кон ва металлургия соҳасидаги ходимларини 5 босқичли “MOOС” платформаси асосида бепул инглиз тилига ўқитиш бўйича музокаралар олиб борилди. Таъкидланишича, мазкур платформа қулайлиги тоғ-кон ва металлургия соҳасидаги терминология, мулоқот-баҳслар ўргатилиши ҳамда барча дарслар онлайн бўлиб, ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатмаган ҳолда шуғулланиши мумкин ва якунда махсус сертификат берилади.

Мазкур платформа жорий йил 15 февралдан комбинат ишчи-ходимлари учун очилади ва рўйхатдан ўтказилади. Бундан ташқари, учрашув давомида АҚШнинг тоғ-кон ва металлургия соҳасида муҳандислар тайёрлайдиган Колорадо кончилик университети (MINES) ҳамда шу каби Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари иштирокида комбинат соҳа мутахассислари учун семинар-тренинг ўқув курсларини ташкил этишга келишиб олинди. Шунингдек, элчихона томонидан комбинатга тегишли соҳалар бўйича АҚШдан кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассисларни қисқа муддатга тажриба алмашиш учун жалб қилиш имкониятлари таъкидлаб ўтилди.

А. Мусаев, ЎзА.