Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК курашчилари Жаҳон чемпионати лицензиясини қўлга киритди
11:42 / 2024-09-24

Жорий йилнинг 20-22 сентябрь кунлари Наманган шаҳрида 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада ОКМК касаба уюшмаси кенгаши жисмоний тарбия ва спорт бўлими тарбияланувчилари ҳам иштирок этишиб салмоқли натижаларни қақйд этишди.

Мураббий Баҳодир Шеранов шогирдларидан Соҳибжон Бойматов 62 кг вазн тоифасида гиламга тушиб барча рақибларидан устун келган ҳолда мамлакат чемпиони бўлди.

100 килограмм вазн тоифасида гиламга тушган Жамшиджон Ортиқов ҳам ўз рақиблари устидан ишончли ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Этиборлиси, ушбу мусобақа ғолиблари жорий йилнинг ноябрь ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати лицензиясига эга болишди. Соҳибжон ва Жамшиджонга Жаҳон чемпионати баҳсларида омад тилаб қоламиз.

ОКМК ахборот хизмати