Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК икки ойда 101,3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди
14:07 / 2023-03-09

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2023 йилнинг январь-февраль ҳолати бўйича маҳсулотлар экспорти режаси юз фоиз бажарилди.

Жумладан, ўтган икки ойда 101 миллион 333 минг  долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди. Маҳсулотлар кесимида, жами 6889 тонна мис, 5235 тона рух маҳсулотлари хорижлик импортёрларга юборилган. Бундан ташқари, рений, молибден маҳсулотлари экспортида ҳам белгиланган режалар бажарилган. Шунингдек, 759 тонна мис қувурлари хорижлик истеъмолчиларга юборилган.  

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилиняпти. Шунингдек, янги бозорлар ҳам ўзлаштирилмоқда. Хусусан, Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал, Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Марокаш ва Сингапур каби давлатларга ҳам комбинат маҳсулотлари юборилган.  

ОКМК Ахборот хизмати,  

ЎзА