Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, жисмоний имконияти чекланган шахсларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни моддий-маънавий рағбатлантириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ҳам аҳолининг ногиронлиги бўлган қатламини, махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган жисмоний имконияти чекланган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу эзгу анъанага содиқ қолган ҳолда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. ОКМК ҳомийлигида Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернати, 6-сонли ёрдамчи мактаб ҳамда Пискент туманидаги 79-сонли, Ангрен шаҳридаги 34-сонли ногирон болалар мактаб интернати ва 9-сонли имконияти чеклаган болалар ихтисослаштирилган мактабида таҳсил олаётган 1-5 синф ўқувчиларига жами 518 комплект мактаб формалари туҳфа этилди. Бу каби эзгу амаллар бардавомлик касб этади.


ОКМК матбуот хизмати