Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК гандболчилари мустақиллик кубогига сазовор бўлди
16:38 / 2024-08-28

Тошкентда жорий йилнинг 15-22 август кунлари гандбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон мустақиллиги кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Эътиборлиси ушбу мусобақада мураббий Ҳасан Қаюмов бошчилигидаги ОКМК эркаклар гандбол жамоаси барча рақибларидан устун келган ҳолда Ўзбекистон мустақиллиги кубогига сазовор бўлди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса ОКМК аёллар жамоаси фахрли учинчи ўринни эгаллади.

ОКМК гандболчиларининг ушбу ғалабаси мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамига ўзига хос совға десак, муболаға бўлмайди.

ОКМК ахборот хизмати