Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: экспорт режа 101,3 фоизга бажарилди
08:59 / 2024-03-13

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь-февраль ҳолати бўйича 81 989 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, режалаштирилган иш 101,3 фоизга бажарилди.

Маҳсулотлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак,  икки  ойда 7304 тонна мис, 4643 тонна рух метали, 132 тонна молибден  бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.  

Айтиш жоизки, комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда. Жумладан, 2023 йилда мис катанкаси ва мис купороси экспортида янги бозорлар – Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди.  

ОКМК Ахборот хизмати