Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК делегацияси Европада
08:07 / 2022-05-29

Вена шаҳрида жорий йил 23-24 май кунлари бўлиб ўтган “Euromoney 2022” – Марказий ва шарқий Европа форумида Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этди. Делегация таркибида “Олмалиқ кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти вакиллари ҳам бор.

Маълумот учун, Марказий ва шарқий Европа форумда ушбу минтақага қизиққан молия бозори иштирокчилари ва инвесторлар учун энг муҳим йиғилиш платформаси ҳисобланади. Форум дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан ташриф буюрган 1 минг 200 га яқин делегатлар, 600 дан ортиқ халқаро банклар, инвесторлар ва компаниялар ҳамда 100 дан ортиқ спикерлар иштирокидаги панел сессиялар, муҳокамалар, тақдимотларни ўз ичига олди.

Шунингдек, 12 та турли фондлар, банклар ва консалтинг компаниялар вакиллари билан учрашувларда ҳамда панел муҳокамаларида комбинат раҳбарияти томонидан ОКМКнинг молиявий ҳолати ва режалари бўйича маълумот берилди. Халқаро инвесторлар комбинат билан ҳамкорликни жуда истиқболли деб топди.

– Халқаро капитални ўзимизга жалб қилган ҳолда инвестицион лойиҳамизни жадаллаштириш мақсадида биз, биринчи навбатда молиявий натижаларимизни яхшилаб, ЭСГ-аудитни амалга ошириш, ИПОга чиқиш ва Евробондни чоп этишни режалаштирганмиз, — дейди ОКМК бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари Абдулла Азизов.

Учрашувлар давомида халқаро инвесторларга Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган самарали чоралар, давомли ислоҳотлар, 2022 - 2023 йилларда акцияларни маҳаллий ва хорижий фонд бозорларида оммавий жойлаштирилиши режалаштирилган “Ўзавто Моторс” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Олмалиқ КМК” АЖларнинг молиявий ҳолати ва режалари, шунингдек, давлатимизда инвесторлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган амалдаги қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар берилди.

Ўзбекистон делегациясининг Европанинг қатор давлатлари бўйлаб ташкил этилаётган учрашувлари давом этмоқда.

ЎзА.