Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: белгиланган режалар ва самарадорлик
09:18 / 2025-11-14

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида жорий йилнинг 10 ойи давомида маҳаллийлаштириш дастури бўйича белгиланган барча прогнозлар бажарилиши таъминланди.

Жумладан,  жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 104 та лойиҳа бўйича 1087,5 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 102,6 фоизга бажарилди. Импорт ўрнини босиш самарадорлиги 85,6 миллион долларни ташкил этди.

Янги лойиҳалар бўйича 891 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Хусусан, Марказий таъмирлаш механика заводида дастур бўйича 61,4 миллиард сўмлик тегирмонлар, майдалагичлар, экскаваторлар, темир йўл транспорти, флотация пневмомеханик машиналар учун эҳтиёт қисмлар, ғалвирлар учун футеровкалар ва мис симлари учун катушкалар ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, дастур доирасида Мис эритиш заводи томонидан 19,5 миллиард, 3-мис бойитиш фабрикаси  бўйича 531,5 миллиард, Портловчи материаллар заводи бўйича 205,5 миллиард ва 8 та Механик таъмирлаш участкалари томонидан 36,8 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Ҳисобот даврида маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотлардан 2 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Саноат кооперацияси бўйича ҳам самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўн ойда мазкур йўналиш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналардан 3655,2 миллиард сўмлик маҳсулотлар харид қилиниб, прогноз бажарилиши 122 фоизни ташкил этди.

 “Шатакка олиш” тизими бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан комбинат томонидан аввал импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштириш мақсадида жорий йилнинг январь-октябрь ойлари якуни бўйича 971,0 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар комбинатга етказиб берилди. Бугунги кунда комбинат томонидан “Шатакка олиш” тизими бўйича “Almalyk Quyuv Mexanika Zavodi” МЧЖ, “Apiteks” МЧЖ каби кўплаб корхоналар қўллаб-қувватланмоқда. 

Ушбу корхоналар томонидан комбинатга қуйма, бирламчи бойитилган каолин, фторопласт, резинотехника, капролон ва оловга бардошли маҳсулотлар, филтр матолари, темирдан ишлов берилган тайёр подкладкалар, прокладкалар ва болтлар, махсус иш кийимлари, мис қувурлари, пўлат қувурлари етказиб берилган.

Аббос Абдуллаев,

ОКМК Маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи. 

ЎзА