Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК 9 ойда 513,9 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди
17:37 / 2023-10-06

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти бўйича 2023 йил 9 ой давомида белгиланган барча режалар бажарилди. 2023 йил январь-сентябрь ҳолатига комбинат томонидан 513 986 000 доллари миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.

Режавий вазифа эса 100,4 фоизга бажарилган. Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 41 227 тонна мис маҳсулотлари, 31904 тонна рух маҳсулотлари хорижлик истеъмолчиларга етказиб берилган. Бундан ташқари, мис купороси, қўрғошин концентрати, сульфат кислотаси, вольфрам, палладий кукуни каби маҳсулотлар ҳам хорижга юборилган. Шунингдек, кадмий (135,6%) молибден маҳсулотлари (124%), рений (144%) каби маҳсулотлар экспорти режаси ошиғи билан бажарилганини алоҳида қайд этиш зарур.

Ҳозирги кунда ОКМК томонидан 20 дан ортиқ маҳсулот 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. ОКМК маҳсулотлари асосан, Туркия, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилиняпти. Шунингдек, комбинат маҳсулотлари янги бозорларга хусусан, Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Сингапур каби давлатларга ҳам юборилмоқда. 

ОКМК Ахборот хизмати 
ЎзА