Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: 3-МБФни қурилиш ишлари қизғин паллада
16:11 / 2022-09-23

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мегалойиҳа сифатида эътироф этилаётган “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш инвестициявий лойиҳаси доирасида 3-мис бойитиш фабрикасини қуриш ишлари давом этмоқда.

Айни кунларда фабрикани қурилиши доирасида 3 772 952 метр куб ер ишлари бажарилган. 15920 тонна арматура ишлари, 85917 метр куб. бетон ишлари амалга оширилган. Янги фабриканинг лойиҳалаштириш ишларига Италиянинг “Wood” компанияси, лойиҳа ҳужжатларини техник жиҳатдан баҳолаш ва қабул қилиш учун эса “Technip Energies” (Буюк Британия) компаниялари жалб қилинган.

Лойиҳаловчи “Wood” компанияси томонидан ЕРС шартномасида режалаштирилган базавий инжиниринг доирасидаги жами 1303 та ҳужжатлар тўлиқ ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида 2,5 минг киши учун қурувчилар шаҳарчаси ва дирекция бинолари қурилиши якунланди.

Маълумот учун: мазкур фабрика 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, 2023 йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ушбу фабрика ишга тушиши натижасида қўшимча минглаб янги иш ўринлари яратилади.

ОКМК Ахборот хизмати

ЎзА