ОКМК: 2025 йилда экспорт прогнози 100 фоиз бажарилган
Ўтган 2025 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан маҳсулотлар экспорти борасида ҳам барча кўзланган натижаларга эришилди.
Хусусан, 2025 йилда 510,4 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 104,2 фоизга бажарилиши таъминланди.

Хорижий истеъмолчиларга 43 632 тонна мис маҳсулотлари, 23 321 тонна рух маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, рений, кадмий, мис купороси, техник теллур, палладий кукуни, қўрғошин концентрати каби маҳсулотлар экспортида ҳам белгиланган вазифалар бажарилган.

Маълумот учун экспорт прогнози 2025 йилнинг 18 декабрь куни муддатидан олдин бажарилган бўлиб, комбинат маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда.
ОКМК Ахборот хизмати