Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: 2024 йилда белгиланган вазифалар бажарилади
09:03 / 2024-02-03

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни металлургия корхоналарини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Тақдимотда мамлакатимиз  иқтисодиётида муҳим ўрин тутган Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда “Навоийуран” давлат корхоналари мутасаддилари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш ва инвестициялар жалб этиш бўйича режаларини баён қилди.

 Давлатимиз раҳбари томонидан, 2030 йилгача мамлакатимиз иқтисодиёти ҳажмини 2 баробар ошириш мақсад қилингани ва ушбу  йирик компаниялар самарадорлигини ошириш долзарб аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.  

Ушбу йиғилишда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқарув раиси Абдулла Хурсанов комбинатнинг бир қатор корхоналарида масъуллар, мутахассислар ва ишчи-ходимлар билан учрашувлар ўтказди.

Бошқарув раиси Президентимизнинг комбинатга катта ишонч билдираётганини таъкидлаб,  комбинат томонидан жорий йилда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, хусусан, мис катоди ишлаб чиқаришни 170 минг тоннага етказиш, комбинатни рақамли трансформация қилиш, бунда “яшил” технологияларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини ва инвестицияларни ўзлаштиришни ҳамда бир қатор  янги лойиҳаларни жадаллаштириш каби топшириқларни якдиллик билан амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

А.Хурсанов жорий йилда шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёти учун муҳим бўлган 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилишини якунига етказиш ва инфратузилми объектларини ўз вақтида топшириш, янги металлургия комплекси қурилишини жадаллаштириш муҳимлигини айтар экан, жамоанинг бунга билими, имконияти ва салоҳияти ҳам етарли эканлигига ишонч билдириб, комбинатда бу йил сафарбарлик тизимида иш олиб борилишини таъкидлаб ўтди.

Зеро, Президентимиз томонидан  қўйилган ушбу муҳим топшириқлар ижроси  халқ фаровонлигига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Янгидан-янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш,  янги иш ўринларини яратиш ва бу орқали  халқимиз фаровонлигини  ошириш  бош мақсадимиздир.

ОКМК матбуот хизмати.