Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: 11 ойда 460,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди
13:25 / 2025-12-10

Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан барча ишлаб чиқариш прогнозлари бажарилиши баробарида маҳсулотлар экспорти бўйича ҳам кўзлаган натижаларга эришилди.

Жумладан жорий йилнинг 11 ойида комбинат томонидан экспорт прогнози 102,5%га бажарилиши таъминланди. Ўтган давр мобайнида хорижга 460 582 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, жорий йилнинг январь-ноябрь ҳолатига кўра хорижга 39 590 тонна мис маҳсулотлари, 21 497 тонна рух маҳсулотлари етказиб берилди.

Бундан ташқари, рений, кадмий, мис купороси, палладий кукуни каби маҳсулотларнинг экспорти бўйича ҳам белгиланган прогнозлар адо этилган.

Маълумот учун ҳозирги кунда комбинат маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда.

ОКМК Сотиш ва металлургия хом ашёси таъминоти бошқармаси