Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорт географияси йилдан йилга кенгаймоқда. Айни пайтда комбинат маҳсулотлари Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Бундан ташқари, комбинат янги бозорларни ҳам забт этмоқда. Жумладан, Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Сингапур каби давлатларга мис маҳсулотлари сотилган.
Амалга оширилаётган тизимли ишлар самарасида жорий йилнинг 10 ой давомида ОКМК томонидан 829 559,1 000 долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Белгиланган режа 119,2 фоизга бажарилган. Асосий маҳсулот – 65561 тонна мис маҳсулотлари хорижлик ҳамкорларга етказиб берилган. Бундан ташқари, 58 951 тонна мис катоди, 2831 тонна мис катанкаси экспорт қилинган. 3779 тонна мис қувурлари, 7912 тонна мис купороси хорижга сотилган.

Рух маҳсулотлари экспортида ҳамон юқори натижалар сақланиб турибди. 10 ойда хорижлик импортёрларга 51319 тонна рух маҳсулотлари юборилиб, режа 126, фоизга уддаланган. Бундан ташқари, 50924 тонна рух металли экспорт қилиниб, вазифа 125,1 фоизга бажарилган. 400 тонна кадмий, 648 тонна молибден, 22036 тонна қўрғошин концентрати экспорт қилинган. Палладий кукуни экспортида режа 297,9 фоизга бажарилиб, рений экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан +19,8 фоизга ўсган.



ОКМК Ахборот хизмати
ЎзА