Ҳокимликларнинг ваколатлари қисқартирилади
Бугунги кунда хусусий мулкни ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва республикада инвестиция муҳитини яхшилашга оид кўпгина қарорлар қабул қилинмоқда.
Бугунги кунда хусусий мулкни ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва республикада инвестиция муҳитини яхшилашга оид кўпгина қарорлар қабул қилинмоқда.
Халқимиз орасида ўз уй-жойларини нотурар объектга айлантириб ҳалол меҳнати орқали новвойхона, ошхона, сартарошхона, устахона, савдо дўкони, дорихона ва ҳ.к. тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман деган ватандошларимиз талайгина.
Амалдаги қонунчилигимизга кўра, аҳоли ўзларига тегишли бўлган уй-жойларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида нотурар жой тоифасига ўтказиш учун ҳокимларнинг қарорлари билан 11 кунлик муддатда рухсат оладилар.
Бироқ, шу кунга қадар амалдаги қонунчиликда нотурар жойни қайта турар жой тоифасига ўтказиш тартиби белгиланмаган. Оқибатда турли хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти вужудга келиб, аҳолини айрим ҳолларда коррупция ва қоғозбозлик ҳолатларига олиб келишига замин яратиб келмоқда.
Амалиётда баъзи ҳолларда ваколатли органлар ушбу муддатларни сабабсиз бир ойгача кечиктирилган ҳолатлар ҳам кўпгина.
Адлия вазирлиги томонидан мазкур давлат хизматининг кўрсатилишини соддалаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилди.
Эндиликда таклиф этилаётган тартибда (турардан нотурарга ва нотурардан турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш):
- ҳокимларнинг рухсат берувчи қарор қабул қилиши механизмини бекор қилиш;
- рухсатнома бериш муддати 11 кунликдан 4 иш кунига қисқартириш;
- туман қурилиш бўлими томонидан электрон шаклда рухсатномалар берилиши белгиланмоқда.
Ойбек Хидаев,
Давлат хизматлари Агентлиги бош маслаҳатчиси