English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимликлар масъуллари семинар натижаларига кўра сараланади
10:41 / 2020-01-27

Президент топшириғига кўра ташкил этилган ушбу тадбирда мансабдор шахсларнинг билимини ошириш билан бир қаторда уларнинг маънавиятини юксалтиришга эътибор қаратилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида малака ошириш ўқув-семинари ташкил этилди.

Президент топшириғига кўра ташкил этилган ушбу тадбирда мансабдор шахсларнинг билимини ошириш билан бир қаторда уларнинг маънавиятини юксалтиришга эътибор қаратилади.

Тадбирда сўзлаган Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев Давлатимиз раҳбарининг халқимизга Мурожаатномаси мамлакатимизнинг ўн йиллик ривожланиш йўлини белгилаб берган дастурий ҳужжат бўлганини қайд этди.

Унда жамиятда бору, лекин у ҳақда гапирилмайдиган айрим муаммолар очиқ айтилди. Улардан бири камбағалликдир. 

Давлат хизматларининг вазифаси эса шундай муаммоларни ечиш, уларга барҳам бериш йўлида меҳнат қилишдир.

photo5291952561613548737.jpg

— Бу ерда 156 нафар масъул раҳбар шахслар йиғилган, — деди Ш. Кудбиев. — Барчамизнинг вазифамиз халққа хизмат қилишда фаол иш олиб бориш, фидойилик кўрсатишдир. Бунинг учун, аввало, илмли бўлиш шарт. Столни уриб ишлайдиган вақтлар ўтган. Бугунги раҳбар ўз ишининг профессионали бўлиши керак. Ўн кунлик ўқув семинари давомида бугунги раҳбардан талаб қилинадиган барча жиҳатлар ўргатилади. Халқ билан қандай иш олиб бориш, журналистлар билан қандай мулоқот қилиш бўйича ҳам тавиялар берилади. Президент маслаҳатчисининг маълум қилишича, ўқув-семинари якунда иштирокчиларнинг эгаллаган билимлари синовдан ўтказилади. Керак бўлса, дунёқараши ўрганилади. Якунда ҳокимликлар масъуллари синовдан ўтказилиб, сараланади. 

Ўқув машғулотлари
17 февралгача давом этади.