Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ташаббуси – амалда
17:59 / 2020-05-14

Наманган вилоятида ёш, ишсиз оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уч томонлама фойдали бўлган ташаббус амалга оширилмоқда.

Наманган вилоятида ёш, ишсиз оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уч томонлама фойдали бўлган ташаббус амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Х.Бозоров туман ҳокимлари, секторлар раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасига ташлаган ушбу ташаббусга кўра жойларда табиий ноқулайлиги боис фойдаланилмай ётган ерлар, адирликлар ўзлаштирилиб, ёш оилаларга деҳқончилик, боғдорчилик билан машғул бўлиш учун ажратиб берилмоқда ёки иссиқхоналар қуриб берилаётир. Қарабсизки, бир тадбир билан ҳам қаровсиз ерлар ўзлаштирилмоқда, ёш оилалар ишли, ҳам ерли бўлмоқда.

Вилоят ҳокими Х.Бозоров бу йўналишда Чортоқ туманида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Жумладан, “Ҳамид Олимжон” агрофирмаси тасарруфидаги кўп йиллардан бери қаровсиз ётган 200 гектар адир минтақаси ўзлаштирилиб, эҳтиёжманд оилалар учун ҳар бири икки сотихли 1000 та иссиқхона қуриш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Ҳозирда замонавий енгил конструкциядан йиғилаётган иссиқхона комплексларининг кўпи ўрнатишга тайёр бўлди. Ҳудудга томчилатиб суғориш тизимини яратиш мақсадида сув тармоғи тортиб келинмоқда. Шунингдек, саккиз сотих майдонда мева-савзавотларни сақлаш омборхонаси ҳам барпо этилмоқда.

“Golden nuts Namangan agro tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти томонидан кооперация ташкил этиш йўли билан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 13 миллиард сўм бўлиб, давлат бюджетидан 4 миллиард 600 миллион сўм субсидия маблағи билан қўллаб-қувватланмоқда. 

Тез кунларда бу ерда 1000 та оила бандлиги таъминланади.