French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким иқтидорли болалар мактаб-интернатида “Мустақиллик дарси” ни ўтди
16:53 / 2019-09-04

Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати да янги ўқув йилининг биринчи соати – “Мустақиллик дарси” ни вилоят хокими Эргаш Солиев ўтди.


Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати да янги ўқув йилининг биринчи соати – “Мустақиллик дарси” ни вилоят хокими Эргаш Солиев ўтди. 

Вилоят ҳокими мактабида ўтказилган биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.

photo5438119429796899672.jpg

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ушбу ўзбек тили ва адабиётига ихтисослашган мактаб-интернатида 180 нафар ўқувчи таълим олаётир. Бошқа мактаблардан фарқли бу таълим муассасасига 5-синфдан бошлаб ўқувчилар танлаб олинади.

Бу йил ҳам мактаб-интернатнинг 5-синфига 30 нафар адабиётга ихлосманд иқтидорли ўқувчи қабул қилинди. Ҳоким ушбу синфда ўқувчиларига “Мустақиллик дарси” ўтди. 

photo5438119429796899674.jpg

Ҳоким дарсида Мустақиллигимизнинг мамлакатимиз, халқимиз тақдирида буюк ўрни, уни амалга ошириш ва мустаҳкамлашда 28 давомида амалга оширилган ишларнинг мазмун-моҳияти асосий мавзу бўлди. Дарс давомида мамлакатимизда келажак авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилаётгани, “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури моҳияти, Президентимизнинг беш муҳим ташаббусини амалга оширишда кўзлаган мақсадга эътибор қаратди. 

Шу ўринда давлатимиз раҳбари томонидан иқтидорли ёшларни камолга етказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлаб ўтилди. Бу эътиборга ушбу мактабнинг ташкил этилиши ва ёш иқтидор эгаларига яратилган шароитлар ҳам айнан мисол бўлади.