Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким аскарларга шижоат тилади
17:59 / 2020-03-17

Наманганда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларнинг навбатдаги гуруҳи тантанали равишда кузатилди.


Наманганда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларнинг навбатдаги гуруҳи тантанали равишда кузатилди. Шу муносабат билан вилоят мудофаа ишлари бошқармасида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, ҳарбий хизматчилар, чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Наманган вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Х.Бозоров ва Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник С.Бойбобоев Қуролли Кучларимиз сафига қабул қилинган аскарларга шарафли бурчларини ўташда Ватанга содиқлик, фидойилик ва шижоат тилади.

Ҳарбий хизматга йўл олаётган йигитларга эсдалик совғалари ва китоблар топширилди.

1.JPG

3.JPG