Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким 106 ёшли онахоннинг дуосини олди
16:24 / 2020-05-08

Эл-юрт фаровонлиги йўлидаги меҳнатлари, пок ният ва эзгу мақсадлари билан умридан барака топган табаррук онахон саккиз нафар фарзандни вояга етказиб, юрт хизматига камарбаста қилгани ҳам эътиборга молик.


Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров карантин шароитида ишлаётган корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари фаолияти, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини ўрганиш, уларнинг ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаш мақсадида Поп тумани бўйлаб сафари чоғида Ултарма маҳалласида яшовчи 106 ёшли Хайринисо ая Йўлдошеванинг хонадонида бўлди.

Эл-юрт фаровонлиги йўлидаги меҳнатлари, пок ният ва эзгу мақсадлари билан умридан барака топган табаррук онахон саккиз нафар фарзандни вояга етказиб, юрт хизматига камарбаста қилгани ҳам эътиборга молик. Шунингдек, 130 нафардан зиёд невара-чеваралар ҳам онахоннинг дуоларидан баҳрамандлик бахтига муяссар.

Хайринисо ая вилоят раҳбарининг ташрифидан кўнгли тоғдай кўтарилиб: “Илоҳим, юртимиздан тинчлик-осойишталик, ризқу рўзимиздан барака аримасин! Бугун ҳаммани ташвишга солиб қўйган мана бу кассалликдан Ўзи нажот берсин. Илоҳим, эл-юрт деб ҳаловатидан кечиб юрган Пошшойимизнинг умри узоқ бўлсин. Бизни йўқлаб келган раҳбарларни ҳам Худойим азиз қилсин!“ дея дуо қилди.