French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОИТСга қарши курашиш – жамият саломатлигини таъминлашда муҳим омил
15:26 / 2025-11-01

ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгашида Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида депутат эшитуви ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азиза Аминова, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши масъул ходими Ғайрат Турғунов, ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Муҳаммад Эшниёзов, партия фаоллари, вилоят ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари, тиббиёт соҳаси мутахассислари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Эшитувда ОИТСнинг олдини олиш бўйича қабул қилинган давлат дастурларининг ижроси, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари таҳлил қилиниб, вилоятда ОИТС ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Сўзга чиққан депутатлар аҳолини мунтазам равишда тиббий кўриклардан ўтказиш, ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, тиббий профилактика тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, ОИТСга қарши курашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Эшитув якунида депутатлар томонидан ОИТСга қарши кураш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири