Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОИТСга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг вазифаси
11:35 / 2025-11-27

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) касаллиги тарқалишига қарши курашиш нафақат мамлакатимизда, балки дунё миқёсида ҳамиша долзарб масала бўлиб келган.

1981 йил илк бор ушбу касаллик борлиги қайд этилган кундан эътиборан дунё миқёсида минг-минглаб инсонлар бедаво касаллик туфайли азият чекмоқда.

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, "Темурбеклар мактаби" ҳамда Республика ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчилари иштирокида "1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни" муносабати билан ташкил этилган маърифий тадбирда шу ҳақда сўз борди.

ОИТС шундай бир қотилки, у на жинс, на ирқ, на миллат ва на чегара билади. Ундан ҳимояланиш учун энг аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва масъулиятли хулқ-атвор муҳим аҳамият касб этади. ОИТСга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг вазифаси экани муҳокамалар давомида таъкидланди.  

Тадбирда дунёда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган турли хил касалликлар борлиги қайд этилди. Аммо шундай касалликлар борки, унинг номи касаллик келтирадиган зарардан оғирроқ, азоблироқлиги, бу дардга чалинган инсонлар қайсидир маънода ўзини жамиятдан узилиб қолгандай ҳис қилиши, бу касаллик жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, ОИТСга қарши курашда ҳар бир фуқаронинг ҳушёрлиги ва онгли ёндашуви муҳим экани, юртимизда маънавий қадриятларимизга зид, келажак авлодлар саломатлигига жиддий раҳна соладиган иллатларга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Тадбир давомида визуал материаллар намойиш этилиб, касаллик ҳақида кенг жамоатчилик орасида учрайдиган нотўғри қарашлар таҳлил қилиниб, уларга илмий асосланган изоҳлар берилди.

Т.Рўзиев,

ЎзА