Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга бу йил 4 баробар кўп маблағ ажратилди
18:06 / 2021-04-27

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Марказий банк департаменти директори ўринбосари Мухтор Шоназаров иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жорий йил 135 мингта лойиҳага 3,2 триллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробарга кўп.

Ажратилган кредитларнинг 578 миллиард сўми юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, 2,6 триллион сўми ўзини-ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга йўналтирилган.  

Мазкур маблағнинг 1 триллион 407 миллиард сўми хотин-қизлар тадбиркорлигини, 1 триллион 412 миллиард сўми ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадларига ажратилган.

Дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 1,7 триллион сўми қишлоқ хўжалиги, 900 миллиард сўми ишлаб чиқариш ва 650 миллиард сўми хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга тўғри келади.

Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун жорий йилда ажратилиши кўзда тутилган 9 триллион сўм маблағнинг камида 1 триллион сўми ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадларига ажратилиши режалаштирилган.

 

Муҳайё Тошқораева,  ЎзА