Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратиш механизми соддалаштирилади
19:45 / 2022-02-11

Ўзбекистон банклари ассоциациясида Президент қарорларига мувофиқ ижтимоий дастурларнинг бажарилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш Давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида бажарилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Президентимизнинг 2021 йил 20 декабрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарорида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш механизмини соддалаштириш, аҳолининг бандлигини ошириш, даромад манбаини кенгайтириш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалаларига кенг урғу берилган.

[gallery-5730]

– Қарорга мувофиқ, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида бир қатор вазифалар белгиланган, – дейди Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош эксперти Абдулла Имомхўжаев. – Лойиҳаларни молиялаштириш учун мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари тижорат банкларига йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирилади. Имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада, хусусан, аҳоли ва тадбиркорларга 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача берилади. Масалан, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори билан чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача, боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ва бошқа йўналишлар учун кредитлар бериш белгилаб қўйилди.

Тадбирда Президентимизнинг 2019 йил 24 октябрдаги қарорига асосан 2021 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромад манбаини кенгайтиришга қаратилган ишлар самараси ҳақида сўз юритилди.

«Микрокредитбанк» АТБ Ижтимоий дастурларни амалга ошириш департаменти бошқарма бошлиғи Мардонбек Ражаповнинг қайд этишича, банк томонидан 2021 йилда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури доирасида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 5,9 триллион. сўмлик кредитлар ажратилиб, 95 мингга яқин аҳоли бандлиги ва қўшимча даромад манбалари яратилиши таъминланган.

Мазкур ажратилган кредитларнинг 1 423 миллиард сўми ёшларни қўллаб қувватлаш, улар бандлигини таъминлашга йўналтирилиб, ёшларга 1 270 миллиард сўм миқдорида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 64,1 миллиард сўмлик ипотека, 12,2 миллиард сўмлик таълим, 5,1 миллиард сўмлик айланма маблағларни тўлдиришга ҳамда 71,8 миллиард сўмлик бошқа турдаги кредитлар ажратилган.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Ойбек ПАРДАЕВ (сурат), ЎзА