Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар нақд пул кўринишида берилиши мумкинми?
Ҳоким ёрдамчисидан бир савол
Мазкур саволга Марказий банк департаменти бошқарма бошлиғи Турғун Ҳакимов жавоб берди.
Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисми ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 миллион сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА