Оилавий тадбиркорликка 3,6 триллион сўм имтиёзли кредит ажратилди
Оилавий тадбиркорликка жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 3,6 триллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди.
Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 648 миллиард сўми юридик шахслар ва ЯТТларга, 2 триллион 931 миллиард сўми ўзини ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга ажратилган. Бунда асосий эътибор аҳолини қўшимча даромад манбаларига эга бўлишига ҳамда кафолатланган янги иш ўринларини яратишни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилди.
Ушбу кредитларнинг 84 фоизи “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури, 16 фоизи бошқа дастурлар ҳиссасига тўғри келади.
Мазкур маблағнинг 1 триллион 568 миллиард сўми хотин-қизлар, 1 триллион 577 миллиард сўми ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга ажратилган.
ЎзА.