Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий тадбиркорликда барака бор
12:15 / 2025-12-17

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда аҳоли уй хўжаликларида барқарор даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борда Бухоро вилояти Олот туманида ҳам тадбиркорликни йўлга қўйган оилалар кўплаб топилади. Жумладан, Усмоншайх маҳалласида истиқомат қилувчи Салом ота Равшанов оилавий тадбиркорлик асосида чорвачилик билан шуғулланиб, бугунги кунда баракали меҳнати самарасини кўриб келмоқда. 

Хонадонда ўн бош зотли қорамоллар парвариш қилинади. Шундан уч бош сигирдан кунига ўртача 50 литр сут олиниб, сепаратор ёрдамида қаймоқ тайёрланади. Бугунги кунда сутнинг бозор нархи 1 литри 5500 сўм, қаймоқ эса 50 минг сўмдан сотилмоқда. Натижада оиланинг ойлик даромади ўртача 10-12 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Оила фақат чорвачилик билан чекланиб қолмай, балиқчилик, паррандачилик ва деҳқончилик йўналишларида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили 1,5 тонна балиқ маҳсулоти етиштирилган. Шунингдек, томорқада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилиб, оилавий бюджетга қўшимча даромад келтирмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.