Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий тадбиркорлик – “Тараққиёт”нинг асосий драйвери
16:54 / 2026-01-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор, яратилаётган имконият ва қулайликлар аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Буни Навоий шаҳри мисолида ҳам  кўриш мумкин.

Шаҳарнинг “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини сўнгги йилларда  замонавий қиёфа касб этиб бораётганида ҳам оилавий тадбиркорлик субъектларининг муносиб ҳиссаси бор.

Маҳаллада яшовчи Рамазон  Жалиловга “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида 20 миллион миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши унинг қўзиқорин етиштириш орқали оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишига замин яратди. Бугунги кунда Жалиловлар оиласи етиштираётган маҳсулот ички бозорда харидоргир.

[gallery-27158]

Яна бир маҳаллий тадбиркор Гўзал Рашидова эса пайпоқ ишлаб чикариш цехини очиб, ўн кишини ишли қилди.  

– Маҳалламизда асосан оилавий тадбиркорлик иқтисодий-ижтимоий ривожланиш драйвери ҳисобланади, – дейди МФЙ раиси Зарина Ражабова. – Бу ерда 754 та ҳовли ва 26 та кўп қаватли уйлар жойлашган бўлиб, ўн мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА