Оилавий шифокорлик пункти қайта иш бошлади
Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Шейхон” оилавий шифокорлик пункти мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Оилавий шифокорлик пункти биносини таъмирлаш учун давлат бюджетидан 350 миллион сўм маблағ сарфланди.
“Шейхон” қишлоғида ҳозирги кунда 2 минг нафардан кўпроқ аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳолисига 2017 йилгача ушбу оилавий шифокорлик пункти тиббий хизмат кўрсатиб келган. Шу йилда “Деҳожи” қишлоқ оилавий поликлиникаси таркибига қўшиб юборилган эди. ОШПнинг қайта ташкил этилиши шейхонликлар учун катта қулайлик яратди.
Янги иш бошлаган оилавий шифокорлик пункти зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилган.
Очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятов қатнашди.
Зариф Комилов,
ЎзА