Оилавий поликлиника аҳоли хизматида
Кунига 160 қатновга мўлжалланган поликлиниканинг қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун қарийб 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланди. – дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Шерзодбек Камолов.
Андижон вилояти Асака туманидаги Ниёзботир маҳалласида 11-оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.
Мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
– Кунига 160 қатновга мўлжалланган поликлиниканинг қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун қарийб 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланди. – дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Шерзодбек Камолов.
– Эндиликда туманнинг бешта – Юқори Бўз, Ниёзботир, Меҳнатобод, Бахрин, Янгиобод маҳаллаларида яшовчи 24 минг нафарга яқин аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати янада ортади.
Турли хасталикларни эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида катта қулайлик яратилди.
Кўркам, замонавий қиёфага эга мазкур поликлиникани таъмирлаш-қурилиш ишлари «Зиё-2002» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бажарилди. Бу ерда шифокорлар ва ташриф буюрувчилар учун зарур барча шароитлар яратилган.
Кўркам, замонавий қиёфага эга мазкур поликлиникани таъмирлаш-қурилиш ишлари «Зиё-2002» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бажарилди. Бу ерда шифокорлар ва ташриф буюрувчилар учун зарур барча шароитлар яратилган.