Оилавий корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманининг Мингчинор маҳалласида 2016 йилда 16 нафар ишчи билан фаолият бошлаган “Nafis sifat kiyim” оилавий корхонасида бугунги кунга келиб 40 нафар кишининг бандлиги таъминланган.
Корхона 2024 йилда ички бозорга 600 миллион сўмлик костюм-пиджак маҳсулоти етказиб берди. Жорий йилда эса бу кўрсаткични 800 миллион сўмга етказиш режалаштирилган.
[gallery-26078]
Туман ҳокими Жобир Абдуллаев мазкур объектда бўлиб, корхона раҳбари Рашид Саматов билан мулоқот қилди. Суҳбатда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбиркор электр таъминоти билан боғлиқ масалани кўтарди ва муаммони бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА