Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий болалар уйида байрам шукуҳи
16:23 / 2022-06-02

Азалдан меҳрибон ва раҳмдил халқимиз ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим болаларнинг бошини силаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Мамлакатимизда етим ва кам таъминланган оила фарзандлари тарбияланаётган Меҳрибонлик уйларининг тугатилиб, уларнинг ота-она меҳрига кўмилиб, оилавий урф-одат, миллий қадриятлар руҳида таълим-тарбия олишлари учун оилавий болалар уйларининг ташкил этилганлиги ҳам сўзимизнинг яққол далилидир.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Беруний туманидаги Баҳромжон Атабаев ва Дилфуза Хаджибаева хонадонида ташкил этилган 1-сонли оилавий болалар уйида бўлиб, болажонларни байрам билан чин қалбдан табриклади, совғалар улашилди.

Хўжайли туманидаги Меҳрибонлик уйидан қабул қилинган 6 нафар ўғил-қизни ўз тарбиясига олган ушбу хонадонда болалар бугун ҳақиқий оила муҳитини ҳис қилиб вояга етмоқда.

Мусиқа садолари остида бўлиб ўтган байрам табриги ушбу хонадонга янада файз бағишлаб, ҳақиқий шодиёнага айланиб кетди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА