Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий ажримларнинг туб илдизи қаерда?
18:39 / 2020-12-09

Бу оилавий ҳаётга на руҳий, на моддий томондан тайёр бўлмай оила қуришдир.

Адлия вазирлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда шу ҳақда сўз юритилди.  

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила  Норбоева бошқарган йиғилишда депутатлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари ҳамда бошқа соҳа мутахассислари иштирок этди.

Йиғилиш давомида оилавий ажримларнинг олдини олиш, фарзандларнинг таълим-тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинди.

Ёшларнинг оилавий ҳаётга на руҳий, на моддий томондан тайёр бўлмай оила қуриши ажримларнинг туб илдизи ҳисобланади. Ота-оналар ўз орзу ҳавасларини ўйлаб бир-бирини яхши билмайдиган йигит ва қизни бирга яшашга ундайди. 

Муаммолар эса тўйдан кейин бошланади. Бир-бирини тушунмаслик, репродуктив саломатлигидаги муаммолар, эр-хотиннинг ўртасига бошқаларнинг аралашуви эса ажримга олиб боради. 

Ажрим эса ўз-ўзидан уй-жой, алимент каби муаммоларни юзага келтиради. Аслида алимент ундиришдан асосий мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ажралишнинг салбий оқибатларини камайтириш. 

Йиғилишда адлия вазири Р. Давлетов алимент тўлаш амалиёти бўйича жорий ҳолат ҳамда ушбу масала бўйича хорижий давлатлар тажрибаси таҳлилий қиёслаб, соҳани такомиллаштириш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди.

Шу билан бирга, соҳа мутаҳассислари томонидан оилага тайёрлов курсларини бепул асосда жорий этиш, никоҳланувчи шахсларни бепул асосда репродуктив саломатлиги юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, алимент тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ масалаларни тарафлар ажрашиш ҳақида судга мурожаат қилган пайтда ҳал қилиш керак. Алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан янги самарали таъсир чораларини қўллаш вақти келди. 

 М.Бурҳонова, ЎзА