Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида тизим ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят ички ишлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси вилоят бўйича бўлими, йўл-патруль хизмати раҳбар, ходим ва инспекторлари иштирок этди.

Ушбу маънавий-маърифий тадбирда Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ички ишлар органларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланганлиги, ушбу ҳужжатда ходимларда маънавий ахлоқий фазилатлар ва бурчига содиқлик умумэътироф этилган одоб аҳлоқ нормаларига сўзсиз амал қилишга доир қоида ва талаблар белгиланганлиги таъкидланди.

Тизим ходимлари ва уларнинг ота-оналарига ушбу кодекс мазмун моҳияти ҳамда хизмат интизомига риоя қилишлик бўйича йўл патруль хизмати батальонида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликни таъминлаш масалаларига эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.
ЙПХ инспекторларига хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ҳаракат иштирокчиларига хушмуомилада бўлиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда ҳар бир мурожаатни қонуний кўриб чиқишлигини таъминлаш лозимлиги қайд этилиб, хизмат давомида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар бўйича ҳам алоҳида сўз юритилди.
ЙПХ инспекторларига хизмат вазифасини ўташ давомида ҳушёр бўлиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш энг асосий вазифалари эканлиги таъкидланди. Бунда ходимларнинг яқинлари ўртасидаги ўрни ва иш фаолиятини самарали ташкил этишда оиланинг хотиржамлиги муҳим ўрин тутиши ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига берилаётган имкониятлар жумладан, имтиёзли кредитлар асосида уй билан таъминланиши, автомашина сотиб олиш чоғида ҳамда бир қатор моддий ёрдамлар кўрсатилаётганлиги ҳақида ҳам сўз юритилиб, ҳар бир ходим намунали ва ўз ишига сидқидилдан ёндашиб хизмат қилиши лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, ота-оналарга янги қурилиб, фойдаланишга топширилган ЙҲХ бошқармасида ходимларга яратилган шарт-шароитлар яқиндан таништирилди. Тарихдан сўзловчи музей, мўъжазгина кутубхона, ходимлар дам олиш хонаси, фуқаролар билан ўзаро ахборот алмашувчи гуруҳ студияси тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Бу ерда тизим ходимлари учун яратилган имкониятларни кўрган ота-оналар юзидаги мамнуниятдан фарзандларининг касбидан фахрланишини яна бир бор намоён бўлди.
Тадбир якунида хизматда алоҳида ўрнак бўлаётган ходимларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилди.
Сабоҳат ДАВЛАТОВА,
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ
Ахборот гуруҳи мутахасиси
ЎзА