Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилаларнинг бузилмаслиги профессионал ёндашувга боғлиқ
17:17 / 2025-08-15

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Масъулиятли ота-оналик” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда мазкур лойиҳани бажаришга масъул этиб белгиланган вазирлик, ташкилот ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама ривожлантириш, хусусан, соғлом оилани шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларни вояга етказишнинг маънавий, иқтисодий жиҳатларини қўллаб-қувватлашга оид ислоҳотлар, шунингдек, мазкур семинар-тренинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталишди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республика Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режасида таълим муассасалари, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида “Масъулиятли ота-оналик” лойиҳасини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш вазифаси белгилаб берилди.

[gallery-24785]

Барчамизга маълумки, маънавий-ахлоқий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан фаровон ва ибратли оилаларни шакллантириш, оилаларда жисмонан ва руҳан соғлом бўлган фарзандларни дунёга келиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Лекин ҳали эътибор қаратадиган ва амалга ошириш зарур бўлган ишлар талайгина. Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, репродуктив саломатлик хизматлари сифатини ошириш ҳамда соғлом оилалаларни шакллантириш борасида бир қатор тизимли муаммолар юзага келган.

Лойиҳада нафақат оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари, балки ёшларни оилага тайёрлаш, ота-оналик кўникмалари ва таълим дастурларига эҳтиёж юқори эканлиги, оиладаги низоларни барвақт аниқлаш ва уни ҳал этиш ҳамда асоссиз ёки арзимас сабаблар билан оилаларнинг бузилиб кетишини олдини олишда профессионал ёндашувлар талаб этилади. Хусусан психологик, ҳуқуқий, тиббий билимларнинг етишмаслиги каби ҳолатлар, ёш оилалардаги ажримлар, вояга етмаган қизлар орасидаги туғруқ ҳолатлари масалага жиддий ёндашиш зарурлиги ва“Масъулиятли ота-оналик” каби лойиҳаларни фаолиятга тезкорлик билан сифатли тадбиқ этиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Мураббийлар тайёрлашга қаратилган икки кунлик ўқишлар айнан мана шу лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичи ҳисобланади.

Семинар якунида республикада оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, репродуктив саломатликни яхшилаш ҳамда лойиҳа ғоясини ҳаётга татбиқ этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари